Бугунги кунда "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг 13 та филиали фаолият олиб бормоқда. Банкнинг 2009 йилда очилган Наманган филиали узоқ йиллар давомида мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиб келаётганлардан бири саналади.
Фото: Трастбанк
Ўтган вақт мобайнида мазкур филиал қошида 12 та банк хизматлари маркази ташкил этилди. Маълумки, шиддат билан ўтиб бораётган бугунги кунда аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишда замонавий технология ва халқаро стандартлардан фойдаланишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Ўз ўрнида, "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Наманган филиали мижозлари учун яна бир қатор қулайликлар яратилди. Энди филиал янги, замонавий бинода мижозларни қабул қила бошлайди.
2022 йил 17 март куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Наманган филиали янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ш.Абдураззоқов, "Трастбанк" ХАБ Бошқаруви Раиси ўринбосари З.Курганов, молия муассасасининг мижозлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, Наманган шаҳри "Нодира" кўчаси 8-уйда жойлашган филиалнинг янги биносида барча қулайликлар яратилган.
Фото: Трастбанк
Хусусан, юридик шахсларга алоҳида, жисмоний шахсларга алоҳида хизмат кўрсатиш хоналари яратилган. Бу эса мижозларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш, уларнинг вақти тежалишига ҳам хизмат қилади. Шунингдек, ушбу янги бино вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келувчилар учун қулай ҳудуд, яъни шаҳар марказида жойлашган.
Фото: Трастбанк
Умуман олганда, филиалнинг янги биноси замонавий банк стандартлари, бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мижозларга барча банк маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатади. Электрон навбат, валюта айирбошлаш шохобчалари, туну кун ишлайдиган банкоматлар шулар жумласидандир.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
“KDB Bank Uzbekistan” АЖга янги бошқарув раиси тайинланди
Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"
Жиззахда 11 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган фуқаро ва банк ходими аниқланди