Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача оширди

17.03.2022 06:40

1 195

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Газета.уз

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар билан яқин дақиқаларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2020 йил сентябрь ойидан буён 14 фоиз даражасида эди.

Теглар:

#ўзбекистон#марказий

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган