Фото: ИИВ
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги банк филиалларидан бирининг собиқ ходими С.Т. фуқаро Ф.Н. билан ўзаро тил бириктириб 539 нафар фуқаронинг жами 216 млн. сўм миқдоридаги тўловларини нақд пулда қабул қилиб, эвазига банк муассасасининг сохта квитанцияларини тақдим этиб, талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Ҳозирда Қамаши туманида Агробанк, Микрокредитбанк ҳамда Халқ банки филиаллари фаолият юритмоқда. Собиқ ходим катта эҳтимол билан мана шу банкларда ишлаб келган.
Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича фирибгарлар ўзларини Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБда тўловларни қабул қилувчи ходим сифатида таништирган ва фуқаролардан нақд пулда тўловларни қабул қилиб, уларга сохта банк квитанциялари тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Агробанк "Smart office"ни тақдим қилди
Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди
Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?