Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 10 ;ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни ;тақдим этди. ; Унга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатида муомаладаги нақд пуллар миқдори 26 трлн. 25 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Нақд пулларнинг жами пул массаси (М2) даги улуши 22% ни ташкил этмоқда. Охирги 3 йилда муомаладаги нақд пулларнинг жами пул массасидаги улуши камайиб бориш тенденциясини тақдим этмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг I ярим йиллигида бу кўрсаткич 29% ни, 2020 йилнинг мос даврида 28% ни ташкил этган. 2021 йилнинг январь-июнь ойларида муомаладаги нақд пуллар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 трлн. сўмга ёки 8,47% га камайган.
Шу билан бирга, 2021 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми ;231,9 трлн. ;сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ;47 фоизга ошди.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари ;115,4 трлн. ;сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар ;116,5 трлн. ;сўмни ташкил этди.
2021 йил январь-июнь ойларида банк карталарига ;126,9 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги ;42,1 трлн. ;сўмлик ;(33,2 фоиз) ;маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. ;
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-июнь ойларига нисбатан ;35,6 трлн. ;сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми ;15,8 трлн. ;сўмга ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун ;11,3 трлн. ;сўм ошиши ҳисобига юзага келди.
;