Фото: Янги Ўзбекистон газетаси
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ажратилган кредитларнинг 2,8 трлн. сўмини муаммоли кредитлар ташкил қилади. Бу ҳақда Парламент олдида 2021 йил бўйича ҳисобот топширган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси маълум қилди, деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.
Марказий банкнинг 2021 йил якунлари бўйича тақдим этган статистикасида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар қолдиғи 11,326 трлн. сўмни ташкил қилади. Бундан "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-5041 сонли президент қарори доирасида ажратилган кредитларнинг 24,7 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилиши кўринади.
2021 йил якунлари бўйича банкларнинг муаммоли кредитлар қолдиғи 16,97 трлн. сўмни ташкил қилган. NPL'нинг 16,5 фоизи оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, Навоий вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 20 нафар жисмоний шахсга ажратилган 2,2 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар ўрганилганда уларнинг 13 нафарига ажратилган кредитлар мақсадсиз ишлатилгани аниқланган.
Хусусан, ўзаро алоқадор 3 нафар фуқарога 51 та кредит шартномаси билан ажратилган 867 млн сўм кредитлар мақсадсиз сарфланган.
Аввалроқ иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Bankers.uz билан суҳбатда имтиёзли кредитларнинг 3 та ёмон таъсири ҳақида гапириб берган эди.
Тасодифий хабарлар
TBC Group Payme'нинг 100 фоизлик улушига эга бўлди
Агробанк йиллик 22 фоизлик омонат таклиф қилмоқда
Ипотека банк коммунал тўловларни қабул қилишда асоссиз равишда комиссия ундириб келган
Микрокредитбанк Dibank хизматини ишга туширди
Агробанк Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилишида иштирок этди