Аввалроқ Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, банк акциялари сотилмаган, бироқ банк акцияларига эгалик қилувчи корхоналарнинг эгалари ўзгарган.
Холдинг ўзининг иккита "Телекоминвест" (Россия) ва FINANCE TCI МЧЖ (Ўзбекистон) компаниялари орқали Капиталбанкнинг 64,51 фоиз акцияларига эгалик қилар эди. Уларнинг иккови ҳам эндиликда USM’га тегишли эмас. Бунга Daryo.uz нашри эътибор қаратди.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, "FINANCE TCI" МЧЖнинг 50 фоизи эндиликда Борис Добродеевга, яна 50 фоизи эса Ирина Лупичевага тегишли:
Уларнинг иккови ҳам Алишер Усмоновнинг компанияларига алоқадор бўлиб, Добродеев USM Telecom’ни бошқариб келса, Лупичева "Металлинвест" директорлар кенгашининг аъзосидир. "Телекоминвест" бўйича маълумотлар ҳали янгиланмаган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Тасодифий хабарлар
Халқ банкида "Бизнесга биринчи қадам" дастури доирасида 129 млрд сўмлик кредитлар ажратилди
Тошкент вилояти ҳокими банклар учун шанба куни соат 20:00 да йиғилиш ўтказгани айтилмоқда
Трастбанк "Қушбеги" банк хизматлари марказини очди