\n \n\n
\n\n \n\n Фото: Bankers.uz
\n\nРеспублика валюта биржасида сўнгги бир ҳафта давомида АҚШ долларининг курси 1,25 фоизга ёки 135,76 сўмга кўтарилди.
\n\nЎтган ҳафта бошида — 7 март, душанба куни якунида Марказий банк томонидан 1 АҚШ доллари 10 897,27 сўм этиб белгиланган эди. Бугун, 14 март куни эртанги кун учун расмий курс 11 033,03 сўм деб эълон қилинди.
\n\nЎтган ҳафтада бўлиб ўтган валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси фақат кўтарилганини кузатиш мумкин. Кунлик энг юқори ўсиш 11 март, жума куни юз берди — 40,70 сўм.
\n\nШунингдек, ўтган ҳафта якунида тижорат банкларида долларнинг сотиш курси 11 минг сўмдан ошган эди.
\n\nЭслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида ўзбек сўми долларга нисбатан 3,4 фоизга қадрсизланган эди.
\n