Фото: Марказий банк
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли буйруқларига асосан Марказий банкнинг иккита вилоят бўйича бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Хусусан, Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Азамат Бердимурадович Тўхтаев тайинланган. А.Тўхтаев шу кунга қадар Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Азамат Тўхтаев 1979 йилда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида туғилган. Термиз давлат университетида Банк иши йўналиши бўйича таҳсил олган. 2002 йилда Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бош бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида иш бошлаб, турли лавозимларда фаолият юритган. 2018 йилдан шу кунгача Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Отабек Исламович Азимов тайинланган. О.Азимов бунга қадар Марказий банкнинг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Отабек Азимов 1978 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Самарқанд Кооператив институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Фаолиятини 1999 йил Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Нуробод филиалида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. 2010 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 10 февраль куни Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев лавозимидан озод қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
InfinBANK ўз карта процессинг марказини ишга туширди
2022 йил 13 трлн. сўм ипотека учун мақсадли кредит ажратилади
«Fitch» Ўзбекистон банкларининг активлари сифатининг ёмонлашишини прогноз қилмоқда
Тинькофф доллар ва евродаги халқаро пул ўтказмаларини тиклади
Жомбой ва Бойсун туманларида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар фаолияти аниқланди