Фото: tashvil.uz
\n\nБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришига қараганда, Департаментининг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.” ва “L.C.” МЧЖ раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, тумандаги банк филиалидан енгил типдаги замонавий иссиқхона қуриш мақсадида 5,9 млрд сўм имтиёзли кредити ажратилишига эришган. Шундан сўнг, ажратилган кредит маблағларининг ;1,2 млрд сўмини биржа ;орқали 129,4 минг АҚШ долларига айирбошлаган, 3,8 млрд сўмига эса, жияни Н.нинг номига Қибрай туманида янги уй-жой қуриб, жиноий фаолиятдан олинган даромадини легаллаштирган. ;
\n
\nҚайд этилишича, ўз навбатида банк ходимлари ажратилган кредит маблағларини мақсадли сарфланишини ўрганиш учун ;мониторинг ўтказмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
\n