Фото: Facebook
\n\nЖиззах вилояти Бахмал туманида фуқаро А.Н. тумандаги банк филиали ходими билан ўзаро тил бириктириб, 11 нафар фуқаро номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, жами 368 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ;хабар бермоқда.
\n\nШунингдек ушбу фуқаро бошқа бир фуқаро А.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолиятини ташкил қилиб, тумандаги банк филиалидан унинг хабардорлигисиз 50,5 млн. сўм онлайн кредит олганган.
\n\nМазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
\n\nЭслатиб ўтамиз Бахмал туманида Халқ банки ва Агробанклар филиаллари бор.
\n