Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz
Бир қанча банклар 11 март, жума кундан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширди.
Аксарият банклар АҚШ валютасини 11 000 сўмдан, баъзилари эса 11 010 сўмдан сотмоқда. Аҳолидан валютани харид қилиш нархи эса 10 910 сўмдан 10 950 сўмгача.
Бироқ барча банкларда ҳам сотув курси 11 000 сўмга етган эмас. Масалан, АҚШ доллар харид қилмоқчи бўлганлар учун мақбул курс Асакабанк ва Содерот банкда (10970 сўм), шунингдек, Алоқабанк, Капиталбанк (10 980 сўм), Трастбанк, ANORBANK, Asia Alliance Bank, Туронбанк (10 990 сўм) да таклиф қилинмоқда.
Валютани банкда алмаштирмоқчи бўлганлар учун энг қиммат нархда КДБ Банк Ўзбекистон ва Савдогарбанк (ҳар бирида 10 950 сўмдан), шунингдек, Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Hamkorbank, Инфинбанк, Трастбанк (ҳар бирида 10 940 сўмдан) лар сотиб олади.
Эслатиб ўтамиз, кеча кун якунида Марказий банкнинг расмий курси бирданига 38 сўм 68 тийинга кўтарилган ва 11 март учун расмий курс 10 957,36 сўм қилиб белгиланган эди.
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк Бошқарув аъзолари таркиби ҳам янгиланди
"APEX BANK" АЖ бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
ANORBANK устав капитали МБ талабларига ортиғи билан жавоб беради - банк баёноти