Иллюстратив фото
Тошкент шаҳар Миробод туманида фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х.лар тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Миробод туман бўлими хабарига кўра, 3 нафар фуқаро ўзи ва танишларининг номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги, шунингдек, ушбу маблағ эвазига онлайн биржалардан бирининг иловаси орқали 36 000 АҚШ долларини “криптовалюта савдоси”га тиккан ҳамда “SPARK” ва “GENTRA” русумли автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк асосий ставкани нима учун ўзгаришсиз қолдиргани борасида изоҳ берди
3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди
Ўзбекистон ипотека кредитларининг қулайлиги рейтингида охирги ўринлардан бирини эгаллади
"Uzum bank" АЖ бошқаруви раиси этиб белоруссиялик мутахассис тайинланди
UZCARD банкоматларида нима учун 50 ва 100 долларлик купюралар қабул қилиш тўхтатилганлиги борасида тушунтириш берди