Сирдарё вилоятидаги мавжуд 3 та "Микрокредитбанк" АТБ филиаллари ичида Боёвут тумани филиалининг ўрни салмоқли бўлиб, у 1994 йилда ташкил этилган. Қарийб 30 йилдан буён банк мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатиб келди. Янги бино қурилгунга қадар фойдаланиб келинган бинонинг жойлашуви ҳам банк мижозлари учун кўп ноқулайликлар туғдирар эди.
Бугун фойдаланишга топширилган банк биноси 4 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилган бўлиб, унда мижозлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Фото: Банк ахборот хизмати
Муҳими янги бино маҳалланинг ички қисмида эмас, балки туман марказини Гулистон шаҳри билан боғлайдиган катта автомобиль йўли бўйида жойлашган. Бу эса туман аҳолиси, қолаверса, "Микрокредитбанк" хизматларидан фойдаланадиган қўшни Ховост тумани, шунингдек, Ширин ва Янгиер шаҳри аҳолиси учун ҳам қулайлик яратади.
Фото: Банк ахборот хизмати
Очилиш маросимида банкнинг марказий бошқаруви Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш департаменти директори Бекзод Есенкулов иштирок этди ҳамда сўзга чиқди.
Фото: Банк ахборот хизмати
Фото: Банк ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Bank Apelsin'нинг Кузатув кенгаши таркиби янгиланди - беш аъзодан тўрттаси Россия фуқароси
"Евроосиё банки" АЖ бошқаруви раиси ким эканлиги маълум бўлди
ПЛАС-форум — фотоҳисобот