Ҳар бир банкда 1 нафар аёл раис ўринбосари тайинланиши муҳим — Президент

01.03.2022 13:35

1 443

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда банк тизими томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

“Халқ банки” тажрибаси асосида аёлларни эшитиш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “билим платформаси” яратилади. Ҳар бир банк “Халқ банки” сингари 1 нафар аёл раис ўринбосарини тайинлаши муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир банк филиалида аёл тадбиркорларнинг яқин ҳамкори сифатида ишлайдиган аёл менежерлар тайёрланади. Банклар аёлларга алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар таклиф этилади.

Мисол учун, тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаган аёл тадбиркорларга банк хизматлари билан бирга тадбиркорлик курслари ташкил этилади. Шунингдек:

  • фаолиятини бошлаганига 6 ойдан 12 ойгача бўлган аёл тадбиркорларга 300 млн сўмгача;
  • 2 йилгача ишлаганига 1 млрд сўмгача;
  • 2 йилдан ортиқ ишлаганига 3 млрд сўмгача имтиёзли кредитлар берилади.

Агар бошқа тижорат банклари ҳам ўзи жалб қилган ресурслари орқали аёлларга кредит ажратса, 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қопланади.

Умуман, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда:

  • 2022 йил 1 июнга қадар 300 млн доллар жалб қилинади;
  • 2022 йилда оилавий тадбиркорликка 3 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади.
  • 2022 йил 1 майдан бошлаб янги кичик бизнесни бошлаётган тадбиркор аёлларга асбоб-ускуна (масалан, тикувчилик, ип-йигирув, қандолат дастгоҳлари, сартарошлик ускуналари) учун амалдаги субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади;
  • ўз томорқасида гул, лимончилик, мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни йўлга қўйиш учун 35 млн сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
  • томорқасида тадбиркорлик қилаётган аёллар ўзини ўзи банд қилувчилар тоифасига киритилади ҳамда улар солиқ ва бошқа имтиёзлардан фойдаланадилар.

Теглар:

#аёллар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган