Кўчмас мулк, хоҳ у кўп қаватли уйдаги квартира бўлсин, хоҳ ҳовли бўлсин, ўн йилдан ортиқ вақтдан бери ўзбекистонликларнинг сармоялари рейтингида етакчилик қилиб келмоқда. Бунинг сабаби, эҳтимол, халқимизнинг менталитетидадир: биз ўз уйимизга эга бўлишга ғарбликлардан кўра кўпроқ аҳамият берамиз. “Ижара ўрнига ойлик ипотека тўлаш мумкин бўлган бир вақтда, нега ижарада турибсан” – бундай маслаҳатларни ҳамма ёқда эшитиш мумкин.
Ҳақиқатан ҳам 2022 йилда кўчмас мулкка сармоя киритса арзийдими? Қандай қилиб фойдали ипотека олиш мумкин? Бу ҳақда InfinBANK чакана кредитлаш департаменти директори ўринбосари Анвар Караханов маълумот беради.
Дарҳақиқат, кўчмас мулк, гарчи энг ликвидли бўлмаса ҳам, Ўзбекистондаги энг барқарор сармоядир. Шаҳарларнинг юқори урбанизацияси, кўп қаватли уйлардан иборат янги туманлар қурилиши, кўчмас мулк турларининг кўпайиши қулай уй-жой олиш ва инвестиция киритиш учун вариантларни кўриб чиқиш ва танлаш имконини беради. Кўп одамлар ижарага бериш ва қўшимча пассив даромад олиш учун квартира сотиб олишади. Айрим ота-оналар “10 йилдан кейин нархлар икки баравар кўтарилади” деб ўйлаб, олдиндан, фарзандларининг келажаги учун кўчмас мулк сотиб олади. Иккиламчи бозорга алоҳида эътибор қаратилади: "бирламчи" дан фарқли ўлароқ, бундай квартиралар яхши инфратузилмага эга, яшаш учун анча қулай ва шунинг учун уларни ижарага бериш осонроқ.
Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, январь ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи ўтган ойдагига нисбатан 1,4 фоизга ошди (декабрь ойида ўзгармади, ноябрь ойида ўсиш 1,2 фоизни ташкил этди).
Ҳудудлар кесимида уй-жойлар нархининг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (5,2 фоиз), Андижон (5,0 фоиз) ва Навоий (4,5 фоиз) вилоятларида кузатилди, Жиззах (-4,2 фоиз), Сурхондарё (-3,1 фоиз), Наманган (-2,3%) ва Сирдарё (-2,1%) вилоятларида эса, уй-жойлар нархининг пасайгани қайд этилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Тошкент шаҳрида уй-жойлар нархи 2,4 фоизга ошган. Уй-жойлар нархидаги энг катта ўсиш Мирзо Улуғбек (5,0 фоиз), Миробод (4,5 фоиз) ва Яшнобод (4,3 фоиз) туманларида кузатилган. Пойтахтнинг Учтепа (-1,4%) ва Олмазор (0,7%) туманларида нархлар бироз пасайган.
Нархларнинг бундай суръат билан ўсиши ипотекага уй сотиб олишга янада кучли туртки беради. Қандай қилиб дейсизми? Буни арифметик жиҳатдан ҳисоблаш жуда осон. Масалан, йиллик 22,99 фоизли InfinBANK ипотека кредитида ойлик фоиз тахминан 1,9% га тўғри келади, бу эса республика бўйича кўчмас мулк нархларининг ошиш фоизидан (1,4%) атиги ярим фоизга юқори ва Тошкентдаги кўрсаткичлардан ярим фоизга пастдир.
Иккиламчи бозордаги ипотека кредитлари билан боғлиқ ягона муаммо шундаки, барча банклар ҳам ушбу маҳсулотни, хусусан, бугунги кунда тақдим этмаяпти. Бунда энг фойдали таклифлардан бирини InfinBANK бермоқда: фоиз ставкаси 22,99%, максимал муддат 15 йил, суммаси 65 БҲМ гача, бу ҳозирда 1,755 миллиард сўмга тенг. Бу сизга нафақат квартираларни, балки катта оилалар учун кенгроқ уйларни ҳам харид қилиш имконини беради.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Асакабанк ва Ипотека-банк МДҲнинг топ-10 банклар рўйхатидан ўрин олди
Асакабанк Осиёдаги йилнинг энг яхши чакана хизматлар банки деб топилди
Халқ банкида бек-офис амалиётларини марказлаштириш муваффақиятли якунланди