Фото: Савдогарбанк
Чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркиби ва улушида ўзгариш юз берди. Молия муассасаси акцияларининг назорат пакетига эгалик қилиб келган Рауф Камилджанов Савдогарбанк устав капиталидаги улушини 99,26 фоизга етказди. Р.Камилджанов томонидан банкнинг 594,53 млн. дона акцияси 24 февраль куни ташкиллаштирилган биржа савдоларида харид қилинди. Битимнинг умумий қиймати 71,34 млрд. сўмни ташкил қилади. Умумий тузилган 7 та битимда банкнинг номинал баҳоси 100 сўм бўлган бир дона оддий акцияси 120 сўмдан сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 29 ноябрь куни Рауф Камилджанов банкнинг 53,52 фоиз акциясини 83,5 млрд. сўмга сотиб олган эди.
Очиқ маълумотларга кўра, Камилджанов Рауф Мирзаевич "DARVOZA SAVDO" МЧЖ ("Макро" чакана савдо дўконлари тармоғи) нинг 11,00 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, у яна 4 та компанияда — "GRAND-BEK" МЧЖ (100,0 фоиз), "GAZSTROYSPECSERVICE" МЧЖ (50,0 фоиз), "PROFIT STORE" МЧЖ (20,0 фоиз), "RAMIRUS GAS SERVICE" МЧЖ (2,80 фоиз) ларда таъсисчи сифатида кўрсатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкент туманида 2,1 млрд сўмлик кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
Пластик карталар, терминаллар, банкоматлар ва инфокиоскларнинг январ ойи бўйича статистикаси эълон қилинди
Банк ходимлари ва молиячилар Ўзбекистонда энг кўп маош олувчилар бўлиб қолмоқда
Бир ой ичида Ўзбекистонда банк карталари сони 2,55 млн. донага камайди
Тошкент шаҳрида "XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг иккита ҳудудий босқичи бўлиб ўтди