Tenge Bank Россиянинг тўртта банки билан SWIFT ўтказмаларини тўхтатди

Тенге банк

Фото: Tenge Bank

Tenge Bank Россиянинг тўртта банки билан SWIFT банк ўтказмаларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда банк расмий Телеграм каналида хабар берилди

Tenge Bank SWIFT алоқаларини тўхтатган банкларга ғарб томонидан қисман ёки бутунлай санксия жорий қилинган. Булар ВТБ, Совкомбанк, "Открытие" банки ҳамда Новикомбанклар ҳисобланади.

Банк ҳозирда бошқа банкларга пул ўтказмалари, шунингдек, Western Union, Contact va "Золотая Корона" тизимлари орқали пул ўтказмаларини одатдаги тартибда амалга оширмоқда.

Аввалроқ "Ипак Йўли" банки Unisream тизими орқали пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилишни ҳамда "Сбербанк Онлайн" мобил иловаси орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилишни вақтинча тўхтатганини хабар қилган эдик.

Hamkorbank эса 25 февраль куни "Сбербанк Онлайн" иловаси орқали жўнатилган ўтказмаларни банк карталарига кирим қилишни вақтинча тўхтатиб, 28 февраль куни қайта тиклади.

Теглар:
×