Фото: Getty Images
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Украинага босқини муносабати билан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ, Канада ва Буюк Британия билан биргаликда Россиянинг айрим банкларини SWIFT банклараро тўлов тизимидан узиб қўйишга келишиб олган.
Бу уларнинг бутун дунё бўйлаб фаолиятини тўхтатади ва Россия экспорти ва импортини самарали равишда блоклайди, — деди у.
Шунингдек, Ғарб давлатлари Россия Федерацияси Марказий банкининг "активларини фалаж қилиш" ниятида ва россиялик олигархларга ўз молиявий активларидан бозорларда фойдаланишни тақиқлаш устида иш олиб боради.
Бундан ташқари, Ғарб бадавлат россияликларга сармоя эвазига чет эл фуқаролигини олиш имконини берувчи "олтин паспортлар" дастуридан воз кечмоқчи.
Путин Украинани йўқ қилиш йўлига ўтди. Аммо унинг қилаётган иши аслида ўз мамлакатининг келажагини йўқ қилишдир, — дея сўзини якунлади Урсула фон дер Ляен.
Тасодифий хабарлар
Ипотека-банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади
Молия вазирлигида банк сектори трансформациясининг жорий натижалари муҳокама қилинди
Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда
1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади