Алишер Буваназаров / Фото: Универсалбанк
"Универсал банк" акциядорлик тижорат банкига Бошқарув раиси тайинланди. Шу вақтга қадар банкда Бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган Буваназаров Алишер Анварович банк Бошқарув раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда молия муассасаси томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилди.
Алишер Буваназаровнинг тайинланиши тўғрисидаги қарор Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан 18 февраль куни қабул қилинган.
Алишер Буваназаров 1985 йил 19 мартда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2005 йилдан 1 июлидан бошлаб, бугунги кунга қадар Универсал банк тизимида фаолият олиб бормоқда.
2021 йил декабрь ойида Универсал банк Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлангунга қадар уч йилдан ортиқ вақт давомида ушбу молия муассасасида Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Тартибга кўра, А.Буваназаров Марказий банк розилигидан сўнг ушбу лавозимда ишлашга расман киришиши мумкин.
Банкнинг аввалги Бошқарув раиси Зафаржон Тўрақулов 2021 йил 17 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши бироз пасайди
Мадад Инвест банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш бўлиб ўтади