Отабек Бакиров
Фотоскриншот: Ular
Иқтисодчи Отабек Бакиров Россия-Украина уруши фонида рубл курси заифлашиши, бунинг ортидан сўмнинг барқарорлигига ҳам путур етиши мумкинлиги борасидаги тарқалаётган хабарларга ўз телеграм каналида муносабат билдирди.
"Қрим босиб олинган вақтдагидан фарқли ўлароқ бугунги валюта режими миқёс жиҳатдан ҳам, рискларни бошқариш нуқтаи назардан ҳам ва энг асосийси, профессионал қарорлар билан ҳам кескин фарқланади. Сўмнинг барқарорлиги энг аввало ички омилларга, макрокўрсаткичларга боғлиқ. Барча ташқи омиллар, биз глобал валюта ва молия бозорига юқори даражада интеграциялашмаганимиз учун, вақт лаги ва ўз кучини йўқотиб бориш эффекти билан таъсир кўрсатади. - деган Отабек Бакиров
Иқтисодчининг таъкидлашича, бугун ҳам гарчи ташқи глобал платформаларда кескин волатиллик кузатилаётган бўлсада, сўм билан боғлиқ битимлар ва котировкаларда жиддий тебранишлар юз бергани йўқ, биржа ва банкларда курс барқарор қолмоқда.
Шунингдек Отабек Бакиров бундай ҳолатларда ҳар бир ваҳима, айниқса унинг ижтимоийлашувига уринишлар, аввало шахснинг ўзининг иқтисодий аҳволи ва молиявий барқарорлигига хавф солишини айтган ва шошилинч қарорлар қабул қилишдан қайтарган.
"Ижтимоий тармоқ фаоллари ва фикр тарқатувчиларни масъулиятлироқ бўлишга, деструктивликдан тийилишга чақираман. Қалтис паллаларда пиар ва шовқин ортидан қувиш камида амораль ҳаракат ҳисобланади." - деб постини якунлаган Отабек Бакиров.
Тасодифий хабарлар
Иссиқкўлдаги учта пансионат Ўзбекистон банкларига берилди
Commerzbank AG'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Азия Альянс банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди
Асакабанк бошқарув раисига ўринбосар тайинланди