Банкларда доллар курси илк маротаба 10 945 сўмгача чиқди

dollar-sum

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Бир қанча банклар 22 февраль, сешанба кундан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширди.

Аксарият банклар АҚШ валютасини 10 940 сўмдан, баъзилари эса 10 945 сўмдан сотмоқда. Сотиб олиш нархи 10 835 сўмдан 10 880 сўмгача.

Энг арзон сотиш курси Капиталбанк ва Асакабанкда — ҳар бирида 10 900 сўмдан. Энг қулай харид курси эса Ўзмиллийбанк, Инфинбанк ва Универсалбанкда — ҳар бирида 10 880 сўмдан.

1 кун олдин Марказий банкнинг расмий курси бирданига 46 сўм 85 тийинга кўтарилган эди. 22 февраль учун Марказий банкнинг расмий курси 10 888,07 сўмни ташкил қилмоқда. Бу битта сессия давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши кўрсаткичи бўйича 2020 йил 15 апрелдан бери янги максимум. Ўшанда АҚШ доллари курси бирданига 427 сўм 64 тийинга қимматлашган эди.

Валюта биржасида АҚШ доллари курсининг кескин кўтарилиши катта миқдордаги валюта сотиб олиш буюртмаси билан изоҳланиши мумкин. Кечаги савдоларда 366,96 млн. долларлик валюта олди-сотдиси амалга оширилган эди. 2022 йил давомида кунлик савдолар ҳажми энг кўпи билан 137 млн.долларни ташкил қилган.

 

Теглар:
×