Ўзбекистон Республикаси Марказий банки буйруғига асосан Ойбек Сойибжонович Исаков Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ойбек Исаков
Фото: Марказий банк
Шу кунгача О.Исаков "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ойбек Исаков 1986 йил Андижон вилояти, Балиқчи туманида туғилган. 2008 йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2018 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.
2004 йил акциядорлик тижорат "Турон" банкиинг Навоий филиали жамғарма амалиётлари шўбасида иш бошлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилдан "Микрокредитбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилоят филиалида давом эттириб, турли лавозимларда ишлаган.
О.Исаков 2010-2011 йилларда Марказий банкнинг Андижон вилояти бошқармасида мутахассис, 2013–2019 йилларда «Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти филиали бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси аввалги бошлиғи Элёрбек Усмонов бир неча кун аввал Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк молиявий саводхонликни фаол тарғиб қилган банкларни тақдирлади
Марказий банк талабалар учун махсус стипендия танлови эълон қилмоқда
Андижонда паррандачилик учун имтиёзли кредитлар мажбурий тарзда битта фирмага ўтказилаётгани айтилмоқда
Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасида бошлиқ ўзгарди
Ўзмиллийбанк бошқарув раисига иккита ўринбосар тайинланди