Фото: Elements Envato
Марказий банк 1 февраль ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд. 425,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг январь ойида ўтган ойга нисбатан 713,9млн. ёки 2,03 фоизга камайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 20,77 млрд. долларни ташкил этмоқда. Монетар олтин 175,1 млн. долларга камайган бўлса-да, умумий захираларнинг 60,35 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади.
Нақд валюта ва депозитларнинг жами миқдори эса 12,55 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ўтган ойга нисбатан 532,6 млн. долларга камроқдир. Ушбу захиранинг 304,3 млн. доллари бошқа марказий банкларда, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ҳамда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)да, қолган 12,24 млрд. доллари эса бош офиси хорижда жойлашган банкларда сақланмоқда.
Тасодифий хабарлар
I чоракда трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгармади
Тенге банкдан 3 таси бирда
Халқ банки 3 трлн. сўм зарар билан ишламоқда
Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.
"Трастбанк" ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ долларлик битим имзолади