Трастбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификатига эга бўлди

Trastbank-ISO (1)

Фото: Трастбанк

"Трастбанк" ХАБ Ўзбекистон банк тизимида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 халқаро сертификатига эга бўлди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, халқаро экспертлар томонидан мазкур сертификат банк раҳбариятига бугун тантанали равишда топширилган.  

Trastbank-ISO (2)

Фото: Трастбанк

ISO 37001:2016 – ташкилотда коррупцияга қарши курашнинг самарали тизимини яратишнинг халқаро усулларини ўзида жамлаган, коррупцияга қарши мукаммал бошқарув тизимини йўлга қўйишга хизмат қиладиган халқаро стандартдир. У коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун талаб ва кўрсатмаларни белгилайди. Буни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш учун банкда коррупцияга қарши махсус хизмат ташкил этилган бўлиб, унда мутахассислар барча зарурий тайёргарликдан ўтган ва тегишли малакага эга.

Trastbank-ISO (3)

Фото: Трастбанк

Таъкидлаш керакки, банкда ISO 37001 стандарти талабларини ҳаётга татбиқ этишдан мақсад – ходимларнинг ҳалоллигини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолига банк хизматлари кўрсатишнинг шаффоф ва самарали тизимини яратишдан иборат.

Trastbank-ISO (4)

Фото: Трастбанк

×