“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтириш мақсадида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан молиялаштирилган Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги “Afrosiyobfarm” МЧЖга ҳамда Қўқон шаҳридаги “KOKAND BICYCLES” МЧЖга бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар фармацевтика ва антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари, Велосипедлар ишлаб чиқариш техникаси қандай бўлиши билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Жумладан, журналистларнинг биринчи манзили – Фарғона шаҳридаги “Afrosiyobfarm” МЧЖ фармацевтика ва антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона бўлди.
“Afrosiyobfarm” МЧЖ фармацевтика ва антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 1,4 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳа ҳисобланади. Унга “Микрокредитбанк” АТБ томонидан фармацевтика ва антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, замонавий ускунлар сотиб олиш учун 60 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 1 000 000,0 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган.
“Afrosiyobfarm” МЧЖда бугунги кунда кредит ҳисобига сотиб олинган фармацевтика ва антисептик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари тўлиқ олиб келиб, ўрнатилган ва антисептик воситалар ишлаб чиқариш бошланган.
Ҳозирда корхонада 22 нафар янги иш ўринлари яратилаётган бўлса, корхона тўлиқ қувват билан ишлаганда янги иш ўринлар сони 40 нафарга етказилиши режалаштирилган.
“Afrosiyobfarm” МЧЖнинг мазкур лойиҳаси ишга туширилиши натижасида медицина спирти, йод, бриллиант кўки (зелёнка), перекс, менавазилин, глицирин каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳага кўра, йилига 13 200 000 дона фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариб, сотиш натижасида 1 993 736,84 АКШ доллари тушумга эга бўлади.
“KOKAND BICYCLES” МЧЖга велосипедлар ишлаб чиқаришга эхтиёт қисмлари сотиб олиш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 36 ой муддатга 12 ой имтиёзли давр билан 870 000,0 ЕВРО миқдорида кредит ажратилган.
Бугунги кунда “KOKAND BICYCLES” МЧЖда моторсиз велосипедлар ва бошқа шу каби транспорт воситалари, жумладан уч ғилдиракли велосипедлар, тандемлар, болалар велосипедларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Корхона 2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб ишга туширилган. Лойиҳа қувватинин ошиб боришига қараб 3 йилда ишлаб чиқаришдан жами 7,5 млн. ЕВРО тушум, шундан 1,8 млн. ЕВРО соф фойда олиш режалаштирган.
Маълумот учун: “Микрокредитбанк” АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 121 та лойиҳага 890 млрд сўм эквивалентида маблағлар ажратилди. Шунингдек, йил якунига қадар банк томонидан истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
ANORBANK омонатлар мавзусида онлайн маслаҳат берувчи телеграм-ботни ишга туширди
Ўзбекистонда банк кредити ва долларга бўлган талаб деярли тўлиқ тикланди