Фото: Президент матбуот хизмати
\n\nШавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд вилоятининг фаоллари билан учрашув ўтказди. ;
\n\nҚайд этилишича, йиғилиш танқидий руҳда ўтган. Банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги таъкидланган. Йиғилишда "Миллий банк", "Халқ банки" ва "Асака банк"даги ҳолатлар бўйича жиноий иш очилиши айтилган.
\n\nШунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берган. Тўхтаев бу лавозимда 2020 йилнинг апрелидан буён ишлаб келаётганди.
\n\n\n\nОтабек Тўхтаев
\nФото: Ўзсаноатқурилишбанк
"Талаб энди бошқача бўлади. Ҳар куни дунё ҳамжамияти бўйича очиқлик бўлмоқда. Шундай вақтда ҳам Самарқандда айрим ноинсоф раҳбарлар ишга масъулиятсизлик билан ёндашмоқда", — деган ;Президент.
\n