АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси Алишер Муратов банк соҳасини ёритиб келаётган бир гуруҳ блогерлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да трансформация жараёнлари бўйича меҳмонларга атрофлича маълумотлар берилди.
Алишер Муратов бу борада сўз юритар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги Фармони билан тасдиқланган “2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегияси”нинг амалий аҳамиятига эътибор қаратди. Қайд этилдики, Стратегияда белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич равишда изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани юртимизда банклар фаолиятини замон талаблари асосида ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Хусусан, кўрсатилаётган хизмат турлари кўпайди. Асосийси, масофавий банк хизмати кўрсатиш бозорида сезиларли рақобат муҳити юзага келди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам ўз фаолиятини замонавий талаблар асосида янада такомиллаштириш, таклиф этилаётган банк хизматлари сони ва сифатини янада юксалтиришга асосланган трансормация жараёнларини амалга оширмоқда. Бу борада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, бу асосда хорижлик мутахассислар жалб этилган.
Ўз навбатида, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) консультантлари банк хизматлари сифатини ошириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш жараёнларига амалий кўмаклашишди. Бугунги кундда экспертлар томонидан банкнинг диагностика қилиш ишлари якунланди ҳамда тегишли хужжат лойиҳаси Молия Вазирлигига тақдим этилди.
Блогерлар ҳам банк фаолияти, мижозларнинг банклар фаолиятига муносабатлари ва айни пайтда хизматлар кўрсатиш масалаларига тўхталиб ўтишди. Сўнгги йилларда банклар фаоляитида сезиларли ўсиш кузатилаётганига эътибор қаратди. Умуман, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятига доир барча саволларига жавоб олишди.
Банк ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Жиззахда Гарант банкнинг янгиланган филиали иш бошлади
Тижорат банкларига мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги талаблар белгиланмоқда
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 млрд долларга ошди