"Агробанк" акциядорлик тижорат банки Тошкент шаҳрида янги - Fresh филиалини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида молия муассасаси томонидан маълумот қолдирилган. Марказий Банкининг филиаллар рўйхатида ўзгартириш киритишга сабаб бўлган тегишли қарори 4 февралда имзоланган.
Янги филиал Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 3-мавзе 74-уйда рўйхатдан ўтказилган. Маълум бўлишича, Fresh филиали тўлиқ рақамли филиал сифатида фаолият юритиши кўзда тутилмоқда. Филиал орқали Агробанкнинг рақамли маҳсулотлари, шу жумладан янги мобил илова ҳам тақдим этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, "Агробанк" АТБ ўтган йил якунида ребрендингни амалга оширганди. Тақдимотда банк раҳбарияти томонидан рақамли банк маҳсулотларини чиқариш банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиши ҳам айтиб ўтилганди.
Ҳозирда Агробанкнинг бутун республика бўйлаб 171 та филиали мавжуд. Банк филиаллари сони бўйича тижорат банклари орасида Халқ банкидан кейин иккинчи ўринда туради.
Тасодифий хабарлар
Миллий банк I чоракда 231 млрд. сўм соф фойда олди
Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди
Ravnaq-bank Visa билан ҳамкорликда телефон рақами орқали карталарга пул ўтказмаларини йўлга қўйди
ANOR BANK микроқарз бўйича ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга муносабат билдирди
Яшнобод туманида 2 млн. долларлик имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирбгарлар ушланди