Фото: Равнақ-банк
Равнақ-банк Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard орқали контаксиз смартфон тўловларини йўлга қўйди. Молия муассасаси OCTO Developer билан ҳамкорликда ўзининг RBK-Mobile мобил иловасида Mastercard карталарини токенизация қилишни амалга оширди.
Равнақ-банк ўз мижозларига NFC'ни қўллаб-қувватлайдиган Android мобил телефонлари ёрдамида товар ва хизматлар учун жойида контактсиз тўловни амалга ошириш имкониятини тақдим этди. Шундай қилиб, OCTO Developer технологик компанияси билан ҳамкорликда Равнақ-Банк VISA'дан кейин (2021 йил январь ойида ишга туширилган) Ўзбекистонда биринчи бўлиб Mastercard карталарини токенлаштириш хизматини ишга туширди. Равнақ-Банк биринчи бўлиб ўзининг RBK-Mobile иловасида иккала тўлов тизимини ҳам токенлаштирди. Контактсиз тўловдан дунёнинг исталган нуқтасида VISA ва Mastercard терминаллари мавжуд бўлган жойда, Ўзбекистонда эса HUMO терминаллари ва NFC қўллаб-қувватланадиган UZCARD терминаллари орқали фойдаланиш мумкин.
Ушбу сервис қандай ишлайди?
Равнақ-банк контактсиз тўловлар учун махсус Mastercard сўм халқаро карталарини чиқаришни бошлади. Ушбу карта эгаси бўлиш учун банкка келиш шарт эмас - RBK-Mobile иловасини юклаб олиш ва мобил телефонда виртуал картани чиқариш кифоя. Шунингдек, банк мижозлари кобрендли Mastercard – Aviasales картасини чет эл валютасида Тошкент шаҳри ичида бепул етказиб бериш билан очишлари мумкин. Мобил иловадан виртуал Mastercard'ни токенизация қилиш учун телефонда Android 6.0 ёки ундан юқори версияга асосланган NFC модули бўлиши керак.
“Мамлакатимизда мобил тўлов хизматларининг оммабоплиги жадал ривожланиб бормоқда. Шу боис Равнақ-банк ўз мижозларига смартфон ёрдамида товар ва хизматлар учун тўлов жараёнини янада соддалаштиради, яна бир замонавий ва қулай технологияни тақдим этмоқда. Сизнинг смартфонингиз универсал контактсиз ва нақд пулсиз тўлов воситасига айланади. Эндиликда контактсиз тўлов қабул қилишга эга POS-терминаллар билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида бутун дунё бўйлаб контактсиз ва хавфсиз тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади”, — "Равнақ-банк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Баҳтинур Нурмуҳамедов.
Токенизациянинг афзалликлари
Ушбу хизмат бир қатор афзалликларга эга. Асосийларидан бири шундаки, ундан фойдаланиш учун интернет керак эмас. Бу афзаллик, айниқса хорижда саёҳат пайтида қўл келади. Равнақ-банкнинг Mastercard картаси эгаси бошқа давлатга келганида ва бир муддат SIM-картасиз ва шунга мос равишда интернетсиз қолганида яққол сезилади. Контактсиз тўловдан фойдаланиб, у аэропортдан чиқишда осонгина SIM-карта сотиб олиши мумкин ва ҳар доим алоқада бўлади.
Яна бир афзаллиги шундаки, ушьу Mastercard орқали товар ва хизматлар учун онлайн тўлов амалга оширилганда, тўловлар учун комиссия олинмайди.
Сервиснинг энг катта устун тарафи - бу хавфсизлик. Маълумки, ҳар қандай пластик картада ўзига хос маълумотлар мавжуд - 16 хонали рақам, амал қилиш муддати ва агар у халқаро карта бўлса, CVV ёки CVC коди. Ушбу маълумотлар махфий бўлиб, картадаги маблағларга эгалик қилувчиларга кириш имконини беради. Шунинг учун банклар ва тўлов тизимлари фирибгарлик ҳолатлари ва маълумотларингизни жамоат мулки сифатида қолдирмаслик ва ундан ҳам кўпроқ - уларни учинчи шахсларга ошкор қилиш қанчалик муҳимлиги ҳақида доимо огоҳлантиришади.
Равнақ-банкнинг токенлаштирилган Mastercard картасидан фойдаланганда тизим махфий маълумотларни автоматик равишда бир марталик эквивалентига ўзгартиради. Ҳар бир транзакция учун мижоз ўзининг токенига эга бўлади, шу сабабли ушбу маълумот фирибгарнинг қўлига тушса ҳам, у маълумотдан фойдалана олмайди - кейинги операция учун сервер бошқа комбинацияни чиқаради.
Равнақ-банк, Mastercard ва OCTO Developers компаниялари томонидан жорий этилган инновацион технология банк учун Ўзбекистонда молиявий технологиялар ва бошқа халқаро тўлов тизимлари, жумладан Google Pay, Appels Pay ва Samsung пайни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Келгуси икки йилда Равнақ-банк қулай ва хавфсиз тўловлар имкониятлари имкон қадар кўпроқ ватандошлар учун очиқ бўлиши учун контактсиз тўлов йўналишини ривожлантиришни давом эттиради.
Тўлов қурилмалари
Ҳозирда контактсиз тўловларни Android смартфонлари қўллаб-қувватлайди, бироқ улар тез орада iOS эгалари учун ҳам мавжуд бўлади. Ҳозирда Равнақ-банкнинг VISA карталари учун Garmin Pay хизмати қўллаб-қувватланади, бу Garmin смарт-соатлари билан контактсиз тўловни амалга ошириш имконини беради.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Марказий банк бир нечта банкларни огоҳлантирди
Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди
Туронбанк бу йил бир нечта янги инновацион хизматларни ишга туширмоқчи: шулардан бири — "Pin on glass" технологияси