Тошкент шаҳар Бектемир туманида 11 нафар ходимнинг номига улардан хабарсиз 212 млн сўм микроқарз ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Бектемир туман бўлимига кўра, фуқаро С.Э 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган даврида 2 тижорат банкидан 11 нафар ходим номига кредит расмийлаштирган. Хабарда тижорат банклари номи келтирилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.