2021 йилда 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган

ipoteka-na-dom

Иллюстратив фото

Марказий банк Ўзбекистон ипотека кредитлари бозорини таҳлилини амалга оширди.

Регуляторга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи 35,8 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 фоизга (7,5 трлн. сўмга) ўсган. 2021 йилда жами 9,8 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, бу рақам 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ёки 671,8 млрд. сўмга кўпроқдир.

2021 йилда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган “янги тартиби” (кейинги ўринларда — янги тартиб) доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 19,1 фоиздан (1 744,6 млрд. сўмдан) 49,5 фоизга (4 846,2 млрд. сўмга) ошди.

Молия вазирлигининг “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 20 фоизга (1 956,8 млрд. сўмга) етди. Шунингдек, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 25 фоизгача (2 442,6 млрд. сўмга) ўсди.

2022 йил 1 январь ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғининг жами кредит қолдиғига нисбатан улуши 11,0 фоизни (35,8 трлн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,8 фоизга (7,5 трлн. сўмга) ошган.

Жами кредит портфелида ипотека кредитлари қолдиғининг улуши,
фоизда

Ipoteka kreditlari 01 2022

Манба: Марказий банк

Ипотека кредитларининг тижорат банклари умумий кредит портфелидаги улуши, фоизда

Ipoteka kreditlari 01 2022 (2)

Манба: Марказий банк

Ажратилган ипотека кредитлари қолдиғининг 30,6 фоизи (10,9 трлн. сўм) Ипотека банк, 23,6 фоизи (8,4 трлн. сўм) Қишлоққурилишбанк, 12,7 фоизи (4,5 трлн сўм) Миллийбанк, 9,1 фоизи (3,2 трлн. сўм) Асакабанк, 9,1 фоизи (3,2 трлн. сўм) Ўзсаноатқурилишбанк, 4,6 фоизи (1,6 трлн. сўм) Халқ банки ҳамда 10,4 фоизи (3,7 трлн. сўм) бошқа тижорат банклари ҳиссасига тўғри келмоқда.

2022 йил 1 январь ҳолатига ипотека кредити қолдиғида тижорат банкларининг улуши, фоизда

Ipoteka kreditlari 01 2022 (3)

Манба: Марказий банк

Ипотека кредитлари қолдиғининг 199,0 млрд. сўми (жами ипотека кредити қолдиғининг 0,6 фоизи) 7 йил, 2 037,7 млрд. сўми (5,7 фоизи) 10 йил, 9 136,8 млрд. сўми (25,5 фоизи) 15 йил, 24 452,1 млрд. сўми (68,3 фоизи) 20 йилгача ажратилган ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келган

×