Хусусан, банк Ички аудит департаменти директори лавозимига Қурбонов Суҳроб Аюбович тайинланди.
С.Қурбонов
Фото: xb.uz
Тайинловга қадар С.Қурбонов Россия Федерацияси, Белоруссия ва МДҲ давлатларида юқори нуфузга эга энг йирик банклардан бири — “Альфа банк”нинг ички аудит департаментини бошқарган. С.Қурбонов 2020 йилда Россия Федерацияси доирасида энг яхши ички аудитор мукофоти лауреати бўлган ва айни вақтда иқтисод фанлари номзоди ҳамдир.
Банк Корпоратив бошқарув хизмати раҳбари — Корпоратив маслаҳатчи лавозимига Ли Татьяна Евгеневна тайинланди.
Т.Ли
Фото: xb.uz
Татяна Ли Шарқий Каролина университетида бизнес бошқаруви бўйича таҳсил олган. Узоқ вақт давомида Нидерландиядаги “Amro Bank”да юқори лавозимларда фаолият юритган. Тайинловга қадар у акциядорлик тижорат "Алоқа банк"нинг Бизнесни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
АТ "Халқ банки" Ички назорат ва комплаэнс департамент директори лавозимига Хаитов Азамат Тавашарович тайинланди.
А.Хаитов
Фото: xb.uz
Солиқлар ва солиққа тортиш ҳамда банк иши бўйича ихтисосликка эга А.Хаитов дастлаб солиқ соҳасида фаолият бошлаган. Сўнгги 7 йил давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Ички аудит департаментида турли юқори лавозимларда ишлаб, банк ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Тайинловга қадар у «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Ички аудит департаменти Мониторинг ва назорат сифатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган.
Банкнинг Операциялар департаменти директори лавозимига Муҳамедов Фазлиддин Кучкарович тайинланди.
Ф.Мухамедов
Фото: xb.uz
Мутахассислиги бўйича банк иши, банк ҳисоби ва аудит маълумотига эга Ф. Мухамедов 2007 йилдан буён «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг марказий аппаратида ички аудит ҳамда риск-менежмент департаментларида самарали фаолият олиб борган. Тайинловга қадар у «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Риск менежмент департаменти департамент директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Алимова Гулноза Бахшиллоевна Банк бренди ва ахборот хизмати раҳбари —Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Г.Алимова
Фото: xb.uz
Мутахассислиги бўйича халқаро журналист ҳамда PR менежер маълумотига эга бўлган Г.Алимова ўз соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. У Ўзбекистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида муҳаррир, бўлим бошлиғи, бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир сингари вазифаларда ишлаган. Шунингдек, давлат органларининг ахборот хизматларида раҳбар сифатида ишлаш билан бирга, ОТМнинг журналистика факультети талабаларига таҳсил берган, журналистлар малакасини оширишда медиатренер сифатида фаолият юритган. Г.Алимова журналистика соҳасида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
Хабарда айтилишича, Халқ банки ҳозирги вақтгача молия муассасаси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, ўнга яқин халқаро тажрибага эга профессионал мутахассисларни ишга жалб қилган.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк ISO 9001:2015 Халқаро стандартларига мувофиқлиги қайта тасдиқланди
Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди
Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди