"TBC Bank" АТБ акциядорларининг 2021 йил 14 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланган.
Банк кузатув кенгашининг янгиланган таркибига икки нафар янги аъзо ҳам сайланган. Булар - Европа тикланиш ва тараққиёт банкида директор ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган, Қозоғистонлик мутахассис Баян Картер ҳамда Мўғулистон барқарор тараққиёти ҳамкорлари компаниясининг Бошқарувчи ҳамкори бўлган Болормаа Лувсандоржлар кенгаш таркибига киритилган.
Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:
- Николоз Курдиани — Грузия "TBC Bank"ининг Бошқарув раиси ўринбосари (банк акцияларига эгалик қилмайди);
- Нино Масурашвили — Грузия "TBC Bank"ининг Бошқарув раиси ўринбосари (банк акцияларига эгалик қилмайди);
- Сеит Девдариани — TA Consult / Европа тикланиш ва тараққиёт банки Консултацион хизматлар департаменти лойиҳалар координатори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
- Шароф Шарипов — Token Group'нинг Молиявий директори, директорлар кенгаши аъзоси (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
- Войтек Соберияж — Полшанинг Aion Bank'и Бош директори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
- Баян Картер — Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директори ўринбосари, Бош мутахассис (банк акцияларига эгалик қилмайди);
- Болормаа Лувсандорж — Мўғулистон барқарор тараққиёти ҳамкорлари компаниясининг Бошқарувчи ҳамкори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида).
Акциядорлар умумий йиғилиши қарорида, шунингдек, Кузатув кенгашининг янги сайланган аъзолари — Баян Картер ва Болормаа Лувсандорж Марказий банк билан тегишли тартибда келишилганидан ҳамда Марказий банк розилиги олингандан сўнг лавозимга киришиши белгилаб қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда банк мансабдорлари 4 млрд. сўмни талон-торож қилишда гумон қилинмоқда
"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Улуғбек Мустафоев Пойтахт банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилди