Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz
Марказий банк ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳни эълон қилди.
Регулятор шарҳига кўра, ҳисобот йилида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси 3,4 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2020 йилда 10,1 фоизни ҳамда 2019 йилда 13,9 фоизни ташкил этган.
2021 йилда миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф факторлари ҳамда ташқи омиллар таъсирида шаклланди.
Хусусан, республикада иқтисодий ва инвестицион фаолликнинг тезлашиши натижасида валютага бўлган талабнинг ўсиши ўз навбатида қулай ташқи шароитлар ва жаҳонда асосий экспорт товарларимизга бўлган нархларнинг ошиши фонида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан валюта таклифининг кўпайиши билан мувозанатланди.
2021 йилда реал самарали алмашув курси индекси савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши ҳамда ички инфляциянинг ҳамкор давлатлар инфляция даражасига нисбатан юқориророқ бўлиши ҳисобига 5,2 фоизга мустаҳкамланди.
Тасодифий хабарлар
Фазлиддин Бозоров янги намунадаги пул белгилари ҳақида гапириб берди
Тижорат банклари халқаро картадан пул нақдлаштириш учун ўрнатилган комиссия бўйича изоҳ берди
Агробанк филиалларида зилзила ҳолатлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ўтказилди