Агробанк аёл ходималар учун тренинг ташкил этди

08.03.2021 07:44

1 511

Тренинг “Heaven's garden” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Машғулотларда иштирокчилар танқидий фикрлаш, ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қилиш, гендер тенглиги масалалари юзасидан турли педогогик ва психологик ўйинлар орқали мотивацияларини оширди.

Фото: Агробанк

Мусаффо осмон остида, табиат қўйнида “Heaven's garden” дам олиш масканида Агробанк хотин-қизлари иштирокида тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

Машғулотларда иштирокчилар юқори малакали тренерлардан танқидий фикрлаш, ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қилиш, гендер тенглиги масалалари юзасидан турли педогогик ва психологик ўйинлар орқали соҳа ривожи учун амалий машғулотлар асосида мотивацияларини оширишга эришдилар.

Тренингнинг қизиқарли ва ранг баранглиги иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, машғулотларда ўзлари бажарган ижодий ва амалий ишлари тренинглар томонидан баҳоланди.

Қизғин ва юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан сўнг иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.


Теглар:

#агробанк#тренинг

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган