Аҳоли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,1 фоизни ташкил қилмоқда

фото пул калк

Фото: Исмоил Туропов / Bankers.uz

Марказий банк республика банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижалари тўғрисида ҳисобот эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Аввалроқ TBC Bank талаб қилиб олингунча сақланаётган омонатлар бўйича йиллик фоиз ставкасини 2 фоизга пасайтиргани ҳақида хабар берган эдик.

 

×