2022 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида Hi-Tech Bank акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида 4 та масала муҳокама қилиниши белгиланган:
- "Hi-Tech Bank" ХАТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
- "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
- "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгашининг янги аъзоларини сайлаш;
- "Hi-Tech Bank" ХАТБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
Йиғилишда банкнинг амалдаги Кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилди ва банкнинг янгиланган таркибдаги Кузатув кенгаши тасдиқланди.
Кузатув кенгаши ;қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:
- Хошимов Хамидхон Мухаммаджон ўғли - “Ягона умумреспублика прецессинг маркази” МЧЖ Дирекциянинг тижорат масалалари бўйича хамкорлар билан ўзаро хамкорлик бўлими бош мутахассиси;
- Қаюмова Шоира Ёрқинжоновна - Чет эл капитали иштирокидаги “Савдогар” акциядорлик тижорат банки Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
- Ражапов Хусниддин Нажимидинович - “Пойтахтбанк” АЖ Чакана бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи;
- Самархўжаев Жавдатхўжа Ботирович - “ORIENT GROUP MANAGEMENT” МЧЖ Даъволар билан ишлаш ва давлат органлари билан ўзаро алоқа бўлими бошлиғи;
- Тохтаев Шухрат Элмуродович - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Республика аппарати Ички назорат департаменти Грантларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.
Hi-Tech Bank Кузатув кенгаши таркиби (10.01.2022 йилдан)