"TBC Bank" талаб қилиб олингунча онлайн омонат фоиз ставкасини 21 фоизгача туширмоқда

TBC bank

TBC Банк офисларидан бири.
Фото: Spot.uz

TBC Банк 23 январдан талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича фоиз ставкасини 2 фоизга пасайтириб, йиллик 21 фоиздан устама тўлашини маълум қилди.

Молия муассасаси сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича шартноманинг 3.2 бандига асосан, "банк ўз мижозларини шартлар ўзгараётгани тўғрисида 10 кун олдин огоҳлантирмоқда".

TBC Bank-omonat elon (2)

Банк томонидан мижозларга мана шундай смслар келмоқда
Скриншот СМС хабарнома / Bankers.uz

Банкда бу турдаги омонатлар бўйича йиллик фоиз ставка охирги марта 2021 йилнинг 6 июлида ўзгарган эди. Ўшанда банк томонидан йиллик 20 фоиз устама, бирданига 3 пунктга кўтарилиб, 23 фоиздан тўланиши белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда энг фойдали ва эгилувчан омонат тури Anorbank'нинг Smart 2.0 омонати бўлиб қолмоқда.

Теглар:
×