Марказий банк 2021 йилда ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот тақдим этди. Регуляторга кўра, 2021 йилда тижорат банклари томонидан аҳолига 9,8 трлн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бу 2020 йилга нисбатан 700 млрд. сўмга кўпроқ.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кредитлар Тошкент шаҳри (2,67 трлн. сўм), Самарқанд (883,6 млрд. сўм), Андижон (780,8 млрд. сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
2021 йилда 59 570 нафар фуқарога бирламчи ва иккиламчи бозорлардан уй олиш учун кредит ажратилган. Ушбу кредитларнинг 7,35 трлн. сўми ёки 78 фоизи бирламчи бозордаги уйлар учун, 2,44 трлн. сўми ёки 22 фоизи иккиламчи бозордаги уйларга йўналтирилган.
Мижозларнинг ёш таснифига кўра энг кўп кредитлар 31-50 ёшлар орасидаги фуқароларга (жами кредитларнинг 70 фоизи) берилган.
Ажратилган ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари орасида Молия вазирлиги маблағлари (6,97 трлн. сўм), Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари (1,96 трлн. сўм) ҳамда банкларнинг ўз маблағлари (867,1 млрд. сўм) бор.
Инфографика: Марказий банк
Тасодифий хабарлар
ЕТТБ Ўзбекистоннинг 4 та банкига 210 млн. доллар кредит линияси ажратади
Ижтимоий тармоқларда жуда кўп фойдаланувчилар ўз пластик картасидаги маблағлар ечиб олингани ҳақида ёзишмоқда
Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди
Туронбанк хориждаги ўзбекистонликлар ва юртдошларимиз учун қулай ечимлар ва ютуқли акцияларни тақдим этмоқда
Чинозда йирик миқдордаги имтиёзли кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди