Жорий йилнинг 22 июнь куни “Агробанк” АТБ Бош офисида Агробанк, VISA ҳамда HUMO карта тизимлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда кобейджинг карта қулайлиги ва имкониятлари, тўлов тизими бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар муҳокама этилди.
VISA картаси вакили Кристина Дорошнинг таъкидлашича, ушбу кобейджинг карта тизими нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатлари ўртасида илк бор амалиётга жорий этилмоқда.
Агробанкнинг Банк карталарига хизмат кўрсатиш департаменти директори Зафар Мамажоновнинг фикрига кўра, - картанинг аҳоли учун қулайлиги шундан иборатки, у терминал ва банкомат танламайди, Агробанк томонидан ўрнатилган барча турдаги терминал ва банкоматларда ишлатиш мумкин. Пандемия даврида бутун бунё интернет орқали савдо қилаётган бир пайтда кобейджинг карта ёрдамида савдо қилиш жуда қулай. У аҳолининг конвертация қилиш учун кетказадиган вақтини ҳамда маблағини тежайди.
Кобейджинг карта орқали бир вақтнинг ўзида иккита тўлов тизимининг афзалликларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳудуди ҳамда VISA картаси қабул қилинадиган дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида махсулотлар ва хизматлар учун хорижий валютадаги тўловларни автоматик конвертация орқали амалга ошириш мумкин.
Учрашув доирасида томонлар мазкур карта мижозларини рағбатлантириш мақсадида қимматбаҳо совғалар акциясини ташкил этишни режа қилдилар.
Тасодифий хабарлар
Агробанк 310 млрд. сўмлик депозит сертификатлари чиқарди
Йил бошидан бери ноқонуний валюта муомаласи билан боғлиқ 245 та ҳолат аниқланган
Ислом қоидаларига кўра насия савдо мавзусида семинар ташкил қилинади
Трастбанкнинг Самарқанд шаҳридаги филиали янги офисда фаолиятини бошлади
Беҳзод Ҳамраев: Ҳам инфляция ошиши, ҳам иқтисодиёт ўсиши параллел давом этса бундан ҳеч қандай фойда бўлмайди