Ўзбекистон банкларидаги миллий валютадаги энг даромадли офлайн омонатлар - 2022 йил январь ойи

photo_2022-01-11_09-58-15

Фото:Исмоил Туропов / Bankers.uz

Spot.uz 2022 йил январь ҳолатига Ўзбекистон банклари томонидан таклиф этилаётган миллий валютадаги офлайн омонатлар шарҳини тақдим этди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда энг даромадли омонат ставкаси 23 фоизни ташкил қилади. Мазкур ставкада "ANORBANK"  ва "Tenge Bank"ларда офлайн омонат расмийлаштириш мумкин. 

Мамлакатда мавжуд 33 та банкдан 27 таси 3 ойдан 3 йилгача муддатга оффлайн омонатларни таклиф этмоқда. Омонатлар бўйича энг кўп таклиф қилинаётган ставка - 20-22 фоиз бўлмоқда. 

Шуни алоҳида қайд этиш мумкинки, омонат очиш имкониятини таклиф қилувчи банклар сони ўтган йилнинг сентябрь ойидаги ҳолатга нисбатан ошган.

2022 йил бошида офлайн депозитлар фоизлари ўзгармаган.

Қуйидаги жадвалда банклар томонидан таклиф қилинаётган офлайн омонатлари орасида юқори фоиз ставкалилари келтирилган.

Банк номи 

Йиллик фоизи Минимал сумма (сўмда) Муддат
“Anorbank” 23% 100 минг 13 ой
27%-19% 12 oй
Tenge Bank 23% 10 млн. 3 ой
22% 1 млрд. 13 ой
“Agrobank” 22% 500 минг 13 ой
21% 500 минг 13 ой
“Davrbank” 22% 1 млн. 13 ой
“Kapitalbank” 22% 1 млн. 25 ой
Hi-Tech Bank 22% 1 млн 6 ой
Asia Alliance Bank 22%-19% 10 млн 18 ой
“Universalbank” 22%-10% 500 минг 22 ой
Ravnaq-bank 21,5% 500 минг 36 ойдан бошлаб
Asakabank 21% 500 минг 1 - 24 ой
InfinBank 21% 2 млн 18 ой
“Qishloq qurilish bank” 21% 1 млн 13 ой
NBU 21% 1 млн 13 ой
“Mikrokrеditbank” 21%-14% 500 минг 13 ой
Ziraat Bank Uzbekistan 20% 10 млн. 18 ой
“Xalq banki” 20% 1 млн 18 ой
“Sanoatqurilishbank” 20% 500 минг 13 ой
Hamkorbank 20% 3 млн.дан 13 ой
“Ipoteka bank” 20%-17% 500 минг 1 йилгача
“Turonbank” 20%-17% чекланмаган 12 ой
“Aloqabank” 20%-11% 1 млн. 12 ой
“Trastbank” 19% 500 минг 13 ой
“Savdogarbank” 18% 1 млн. 24 ой
“Ipak Yo’li bank” 17% 1 млн. 12 ой
“Poytaxt bank” 17% 1 млн. 36 ой
“Orient Finans banki” 15% 10 млн. 300 кун
“Madad Invest Bank” 14% 100 минг 12 ой

Тақдим этилаётган маълумотлар оффлайн тарзда очиладиган депозит турларига тегишли. Онлайн омонат турлари учун фоизлар ва шартлар алоҳида бўлганлиги боис, у учун алоҳида материал тақдим қилиниши айтилган. Жадвал Bankers.uz мутахассислари томонидан айрим маълумотлар билан тўлдирилган.

Spot.uz нашри шартлар тез-тез ўзгариб тураётганлиги боис маълумотни аниқлаштириш юзасидан банкка мурожаат қилишни маслаҳат бермоқда.

Теглар:
×