"Tenge Bank" АТБ Бош офиси / Фото: Банк маркетинг хизмати
\n\nАйни пайтда Қозоғистондаги барча банклар қатори, ;“Halyk bank” фаолиятининг ҳам вақтинчалик ;тўхтатилиши муносабати билан, банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки — "Tenge Bank"да ҳам бир қатор операциялари тўхтатилиши мумкинлиги борасида саволлар ва асосланмаган маълумотлар келиб тушмоқда.
\n\nBankers.uz ушбу масалада "Tenge Bank" АТБдан расмий муносабат олди. Унда жумладан, шундай дейилади:
\n\n"Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Tenge Bank" АТБ ўз фаолиятини одатий режимда амалга оширмоқда, юридик ва жисмоний шахсларнинг барча тўловлари ва ўтказмалари, валюта айирбошлаш операциялари, кредит ажратиш каби барча амалиётлар узлуксиз амалга оширилмоқда ва тўхтатилмайди. Банкнинг терминаллари ва банкоматлари маҳаллий ва халқаро карталарга хизмат кўрсатмоқда.
\n\nШу билан бир қаторда, "Tenge Bank" АТБ мижозларнинг депозитлари ва маблағларининг бут сақланиши ва қайтарилишини кафолатлайди."
\n\nЭслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Қозоғистондаги барча банклар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатганликлари ҳақида хабар берилган эди.
\n