"Тошкент" Республика фонд биржасининг (РФБ) келишилган аукцион бўлимида “Универсал банк” акцияларининг 13,94 фоизини олди-сотди битими бўлиб ўтади. Ушбу эълон савдо майдончаси веб-сайтида жойлаштирилган. Бу ҳақда Курсив интернет-нашри хабар бермоқда.
Жами 4,18 миллион дона оддий акцияларни номинал қийматида (5 000 сўм) сотиш режалаштирилган. Қимматли қоғозлар пакетининг умумий нархи 20,9 млрд сўм.
Скриншот: uzse.uz
24 декабрь куни РФБда ушбу банк акциялари бўйича сўнгги битим бўлиб ўтган ва унда харидор битта қоғоз учун 6,5 минг сўм тўлаган.
“Универсал банк” активлари ҳажми 1 декабрь ҳолатига деярли 1,45 трлн сўм бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича республика банкдари орасида 22-ўринни эгаллайди. Банк жорий йил 9 ойидаги соф фойдаси бўйича 20-ўринни эгаллаган.