Трансформация жараёнлари, самарали бизнес-жараёнларни йўлга қўйиш ҳамда харажатларни оптималлаштириш зарурати банклар учун мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида ҳам, банк ички жараёнларида ҳам оптимал ечимларни қабул қилиш вазифасини қўймоқда.
Бундай жараёнларда, албатта, банк учун инсон ресурслари сарфини бир неча бор қисқартирадиган, шунингдек меҳнат унумдорлигини оширадиган ускуналарни ва дастурий таъминотларни сотиб олиш зарурати ҳам туғилади.
Асосий воситалар ва омбордаги товарлар инвентаризацияси учун корхона ва ташкилотларга, шунингдек тижорат банклари учун уникал дастурий ечимлар тақдим этувчи Nishon Group Product МЧЖ раҳбари Равшан Нишонов банкларда кўп меҳнат ресурсларини талаб қилаётган ишлар ва уларни оптималлаштириш йўллари ҳақида Bankers.uz учун интервью берди.
Равшан Нишонов
Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz
И.Т.: Равшан ака, компаниянгиз ва унинг қисқача тарихи ҳақида гапириб берсангиз.
Р.Н.: "Nishon Group Product" ишлаб чиқариш корхонаси 2014 йилда ташкил этилган. Дастлаб корхона ноозиқ овқат маҳсулотлари улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланган. 2016 йилдан бошлаб корхона ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Бунда корхона термо-қоғоз маҳсулотларидан стикерлар ишлаб чиқаришни бошлади.
2017 йилдан ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб этикеткалар, шунингдек махсус термо-қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Шу йилдан бошлаб корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлат харидлари ва корпаратив харидларда фаол савдоси йўлга қўйилди.
2018 йилдан термолента ва канцелария маҳсулотларини ишлаб чиқариш амалиёти жорий этилди. Корхона фаолияти икки баробарга кенгайиб қўшимча ускуналар билан жиҳозланди, шу орқали ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробаргача оширилди. Дунёдаги йирик қоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналар FRIMPEKS KIMYA AS (Туркия), Avery Dennison, AV Fasson (Нидерландия), Arconvert (Италия), Hansol (Жанубий Корея), Siegwerk (Германия) каби корхоналарни расмий диллерлик мақомини олди.
Шунингдек, корхона ишлаб чиқарган этикеткаларни қўшни Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилишни ҳам йўлга қўйган.
И.Т.: Корхона фаолият йўналишига пандемия қандай таъсир ўтказди?
Р.Н.: Албатта, пандемия корхонамиз учун янги йўналишни очишга туртки бўлди, десак янглишмаган бўламиз. 2020 йилдан корхонада ишлаб чиқариш соҳасида янги линиялар йўлга қўйилди. Мураккаб технологик жараён талаб қиладиган печать маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошланди. Пандемия шароитига қарамасдан ишлаб чиқариш жараёни ўсиб борди. Ишлаб чиқаришга қўшимча равишда ИТ соҳасига эътибор қаратиш кучайди, термо принтерлар, омборхона учун ИТ инвентарлар етказиб бериш бошланди, "Citizen", "Urovo" ҳамда "Gainscha" брендларининг диллерлигига эришилди.
И.Т.: Бу йил ҳам янги йўналишлар очилдими?
Р.Н.: Ҳа, 2021 йилда корхонада "Nishon Soft" бўлими ташкил қилинди ва ташкилотларга инвентаризация учун программалар яратиш фаолияти йўлга қўйилди. Банклар, йирик божхона омборлари, омборлар, кутубхоналар, савдо дўконлари учун дастурлар яратилди.
И.Т.: Банклар билан асосан қайси йўналишларда ҳамкорлик қиляпсиз?
Р.Н.: Банклар билан дастлаб термопринтерлар ва термоленталар етказиб бериш орқали "танишганмиз". Кейинчалик, карантин даврида инсон температурасини масофадан ўлчаш ва қўлни дезинфекцияловчи қурилмалар етказиб бериш орқали ҳам банклар билан ҳамкорлик қила бошладик. Шу орқали банклар қўл меҳнатини автоматлаштирувчи бошқа товарларимизга ҳам қизиқишни бошлашди.
Равшан Нишонов
Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz
И.Т.: Ҳозирда қайси ускуналар банклар учун қизиқ бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз?
Р.Н.: Юқорида таъкидлаганимдек, бизда алоҳида дастурий таъминот ёзувчилар бўлими ҳам ташкил қилинган. Улар ёрдамида, банкларда омбордаги арзон ва тез эскирувчи буюмлар ҳисобини юритувчи, шунингдек банклардаги асосий воситаларни инвентаризация қилишни деярли тўлиқ автоматлаштирувчи тизим яратдик.
Ҳозирда банклардаги пулни қайта санаш кассалари учун замонавий, автоматлашган бандероллаш (пулни ўраб, боғлаш) қурилмасини етказиб бериш режалаштирилмоқда. Бунда ҳам, албатта, кассирлар меҳнати бир неча баробарга осонлашиши ва шу орқали меҳнат унумдорлиги ўсиши таъминланади.
И.Т.: Асосий воситаларни инвентаризация қилувчи тизим ҳақида батафсилроқ гапириб бера оласизми?
Р.Н.: Бу тизим, нафақат банклардаги, балки халқ хўжалигининг барча соҳаларида асосий воситалар, омбордаги хом-ашё ва материаллар, тайёр маҳсулотлар ҳисобини, шунингдек, уларнинг ишлаб чикариш жараёнида ҳаракати ҳисобини юритиш имконини беради. Шу жумладан, банклардаги асосий воситаларга махсус штрих кодлар бериш орқали уларни ҳар йилги (ёки зарурат туғилгандаги) инвентаризация жараёнларини осонлаштиришга қаратилган. Инвентаризация қилувчи, шунчаки штрих-кодни ўқувчи қурилмани асосий восита (мебель, оргтехника ва ҳк.)га теккизиб чиқиш орқали ушбу жараён кардинал равишда соддалашади. Тасаввур қилинг, 4 та ходим эрталабдан кечгача, қўлида дафтар кўтариб инвентаризация қилиб ўтирмайди. Ва албатта, бу тизим асосий воситалар ҳисобини ҳам осонлаштиради.
Равшан Нишонов
Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz
И.Т.: Тизимни банк АБСи билан интеграциялаш имкони мавжудми?
Р.Н. Албатта, мавжуд. Биз 1С: Бухгалтерия, банк АБС дастурлари ва бошқа дастурий таъминотлар билан интеграциялашни тўлиқ таъминлаб берамиз.
Компания етказиб бериши мумкин бўлган ускуналар билан бизнинг шоурумимизга келиб танишиш ҳам мумкин. Ёки қайсидир тижорат банки ушбу ускуналар ва дастурий таъминотга қизиққан тақдирда ходимларимиз жойига борган ҳолда тест режимида ишлатиб, кўрсатиб беришади.
Шу ўринда, компаниямиз томонидан яртилган яна бир дастурий ечим - банкларда валюта айирбошлаш операциялари ҳисобини юритишга кўмаклашувчи дастурий таъминот ҳақида ҳам гапириш ўтиш лозим. Ҳозирда, ушбу тизим орқали банк валюта айирбошлаш шоҳобчалари ходимларининг иши бир мунча соддалашишига эришилмоқда. Ушбу дастурий таъминот Ўзмиллийбанкда муваффақиятли синовдан ўтиб, кенг миқёсда амалиётга жорий қилинган.
Маълумот учун телефон рақам: +998 90 947-22-24
Ҳамкорлик материали
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коллекторлик хизматига рухсат берилиши мумкин
Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди
UZCARD Sber500 билан венчур капитал бозорини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади