Жамшидбек Алиев, фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Марказий банк бошқаруви раисининг буйруғига биноан Жамшидбек Азизович Алиев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жамшидбек Алиев 1978 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат "Пахта банк"ида бошлаган. Жамшидбек Алиев ҳозирги вақтга қадар "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг Ички аудит департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Вилоят бош бошқармасининг (2019 йил май ойидан бери ишлаб келаётган) аввалги бошлиғи Ғ.Воҳидовнинг қайси ишга ўтганлиги ҳақида хабар берилмаган.
Тасодифий хабарлар
Сентябрь ойида муомаладаги банк карталари сони 620 минг донага кўпайди
Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда
Олег Тиньков Тинькофф банкдаги улушини сотишни режалаштирмоқда
Туркиянинг иккита йирик банки МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди
Қорақалпоғистонда 750 млн. сўм кредит маблағлари талон-тарож этилди