Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига статистик маълумотларни тақдим этди.
Маълумотларга кўра, ноябрь ойи давомида банкларнинг муаммоли кредитлари 375,1 млрд. сўмга кўпайиб, уларнинг жами кредит қолдиғи (кредит портфели)даги улуши 5,73 фоизни ташкил қилмоқда. Банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг улуши октябрь ойига (1 ноябрь ҳолатига) нисбатан деярли ўзгармаган.
Ўтган ойда муаммоли кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган банкларда 447,4 млрд. сўмга кўпайди. Давлат банкларидан Туронбанк (145,0 млрд. сўм), Ипотека-банк (132,7 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (127,3 млрд. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (103,3 млрд. сўм)ларнинг ҳар бирида муаммоли кредитлар миқдори 100 млрд. сўмдан кўпроққа ортган. Халқ банки кредит портфелидаги NPL даражаси эса август ойидан бери пасайиб бормоқда ва ҳозирда 20,8 фоизни ташкил қилади.
Устав капиталидаги давлат акция пакети сотилиши режалаштирилган Ўзагроэкспортбанкдаги муаммоли кредитлар ҳажми ҳамон юқорилигича қолмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, банк ажратган жами кредитларнинг 88,4 фоизини (!) муддати ўтган кредитлар ташкил қилади.
Ноябрь ойида давлат улуши бўлмаган банклар орасида муаммоли кредитлар ҳажми 72,4 млрд. сўмга камайди. Ушбу камайиш Хай-Тек банк (-17,0 млрд. сўм), Hamkorbank (-16,9 млрд. сўм), Капиталбанк (-13,5 млрд. сўм), Савдогарбанк (-11,1 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (-10,8 млрд. сўм) лар томонидан ўтган ой давомида энг кўп NPL'ни сўндирган. Хай-Тек банк энг кўп миқдорда муаммоли кредитларни сўндирган бўлса-да, ушбу банкда NPL даражаси ҳамон юқорилигича қолмоқда — 92,6 фоиз. Шу билан бирга, Туркистонбанк (70,4%), Равнақ банк (31,6%), Мадад инвест банк (28,2%) ларда ҳам муаммоли кредитлар улуши юқори.
ЎзКДБ Банк ва ушбу рўйхатга яқинда қўшилган Bank Apelsin'да муаммоли кредитлар мавжуд эмас. Bank Apelsin ҳали умуман кредит ҳам бермаган.
Тасодифий хабарлар
Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади
Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади
Асакабанк "KIA" автомобилларини сотиб олувчилар учун махсус акция эълон қилди