Фото: Bankers.uz
2021 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ: трансформация ва истиқбол” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда банк Бошқарув раиси Муратов Алишер Акмалович бошчилигидаги банк Бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Фото: Bankers.uz
Тадбирда Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти банкда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида ахборот берди.
Банк трансформацияси доирасида Осиё тараққиёт банки ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди. Банк хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари офиси ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил қилди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда. Хусусан:
- банк томонидан аҳолига мўлжалланган модулли кредитлаш жорий қилинди. Ипотека кредити мавжуд мижозлар қўшимча ҳужжатларсиз янги кредит олиш имконияти яратилди ва 1,9 трлн.сўмлик модулли кредитлар ажратилди;
- мижозлар учун шахсий кабинет, банк маҳсулотларига онлайн аризалар ва банк пластик карталарини уйга етказиб бериш хизматлари жорий қилинди;
- 35 мингдан ортиқ Кобейжинг карталари муомалага чиқарилди;
- Quant янги мобил платформаси ишлаб чиқилди;
- смартфонлардан NFC, QR-Code орқали савдо терминали ва тўлов карта сифатида фойдаланиш имконияти яратилди;
- Call марказ ташкил этилди;
- банк мижозлари учун 24/7 режимида банк операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди;
- халқаро пул ўтказмаларини банкка бормасдан банк картасига қабул қилиб олиш имконияти яратилди;
- банкоматлар орқали автоматлаштирилган шаклда 3,5 млн. АҚШ долларидан ортиқ операциялар бажарилди;
- лойиҳаларни молиялаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида банкда андеррайтинг тизими жорий қилинди;
- банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилди ва бунда контактсиз тўловлар амалга ошириш, банкнинг нафақат онлайн омонатлари, балки банк томонидан таклиф этилаётган барча омонатларни масофадан бошқариш имкониятлари яратилди.
Банк трансформация жараёнида жорий йилда Чакана бизнес, Молия блоклари, Рискларни бошқариш, МҲХС, Ғазначилик & ALM йўналишлари ҳамда янги ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича тендер асосида Ernst and Young Advisory халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Келгусида андеррайтинг электрон дастурини такомиллаштириш, мижозлар билан ҳамкорликда Cash-back тизимларини жорий қилиш, тажриба тариқасида смарт офис ташкил этиш, “онлайн ипотека”, уй-жой бозори портали, “Маркетплейс” электрон савдо платформасини яратиш, масофавий (мобил банкинг, интернет банкинг орқали) хизматларни ва мультивалютали ўтказмалар тизимларини амалиётга жорий этиш каби мижозлар учун янада қулай хизматлар жорий этилиши қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Тошкент вилоятида ўғрилар банкоматни тунаб бўлиб, дарёга оқизиб юборишган
Савдогарбанк "Фурқат" боғида дарахт экиш акциясини ташкил қилди
Миллий банк I чоракда 231 млрд. сўм соф фойда олди