Asia Alliance Bank International Finance Awards 2026 иккита номинациясида ғолибликни қўлга киритди

11.11.2026 17:19

111

International Finance Awards 2026 халқаро танловида Asia Alliance Bank кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ҳамда мобил банкинг йўналишларида йил банки деб топилди. Нуфузли нашр банкни "Best Bank for SME in Uzbekistan" ва "Best New Mobile Banking App in Uzbekistan" номинацияларида эътироф этди.

Фото: Asia Alliance Bank

Буюк Британиянинг International Finance молиявий нашри томонидан ўтказилган International Finance Awards 2026 халқаро танловида "Asia Alliance Bank" АТБ кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ҳамда мобил банкинг йўналишларида йил банки деб топилди. Халқаро таҳлилий нашр экспертлари банк фаолиятини "Best Bank for SME in Uzbekistan" ҳамда "Best New Mobile Banking App in Uzbekistan" номинациялари бўйича баҳолади. Мазкур натижалар банкнинг тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажми ва чакана рақамли хизматлар кўрсаткичлари асосида қайд этилди.

Best Bank for SME номинациясидаги эътироф Asia Alliance Bank'нинг кичиқ ва ўрта бизнес субъектлари ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларини акс эттиради. Банк тадбиркорларга мослашувчан кредит маҳсулотлари, ишончли ҳисоб-китоб ва касса хизматлари ҳамда ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни таклиф этади.

Ўз навбатига, Best New Mobile Banking App номинациясидаги ғалаба банк рақамли хизматларнинг муваффақиятли трансформациясини, шунингдек, кундалик молиявий операцияларни амалга оширишда қулайлик, тезкорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ечимлар самарадорлигини намоён этади.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Asia Alliance Bankнинг жами кредит портфели 5 трлн 140 млрд сўмни ташкил этди. Сўнгги уч йил давомида банкнинг кредит қўйилмалари ҳажми 1,8 баробарга ўсиб, портфелнинг 68,4 фоизи 3 трлн 515 млрд сўм қисми корпоратив мижозлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, кичик бизнесни молиялаштиришда асосий улуш айланма маблағларни тўлдириш, савдони молиялаштириш ва инвестицион кредитлар йўналишларида шаклланган.

Кредит портфелидаги мазкур динамика фонида банк кичик бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун гаров таъминоти талаблари соддалаштирилган модулли кредитлар ҳамда ҳисоб-китоб-касса хизматларининг пакетли тарифларини жорий этган. Шунингдек, жисмоний шахслар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун расмий даромад ва скоринг таҳлили асосида 100 млн сўмгача бўлган миқдорда микроқарзлар ажратиш йўлга қўйилган. Натижада чакана ва микромолиялаш йўналишидаги операциялар банкнинг умумий даромадлари таркибидаги комиссион ва фоизли тушумлар ўсишини таъминлади.

Кичик бизнес ва чакана кредитлаш хизматлари билан бир қаторда, банк ўзининг Alliance Pay мобил иловаси функционалини ҳам кенгайтирди. Хусусан, иловада мижозлар учун банк карталари ўртасида белгиланган ойлик лимит доирасида 0 фоиз комиссия билан пул ўтказмаларини амалга ошириш, шунингдек, Humo ва Uzcard тизимларидаги карталарни битта интерфейсда бошқариш имконияти яратилган. Шу билан бирга, биометрик идентификация орқали банк филиалига бормасдан масофадан ҳисобварақ очиш ва виртуал карталар расмийлаштириш функциялари жорий этилган.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#Asia_Alliance_Bank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган