Apple Pay акцияси доирасида Uzum Bank мижозларига деярли 9 млрд сўм кешбек тақдим этилди. Акция натижалари янги тўлов технологиялари Ўзбекистон аҳолиси кундалик ҳаётининг бир қисмига қанчалик тез айланаётганини кўрсатди.
Uzum Bank Ўзбекистонда Apple Pay хизмати ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган акциянинг якунларини сарҳисоб қилди. 27 октябрдан 9 ноябрга қадар 350 мингдан ортиқ банк мижози ўз карталарини Apple Wallet электрон ҳамёнига қўшиб, умумий қиймати 81,1 миллиард сўм бўлган 1,6 миллионта тўловни амалга оширди. Сервисдан Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро вилоятлари аҳолиси энг фаол фойдаланган бўлса, энг оммабоп тоифалар жамоат транспорти, озиқ-овқат дўконлари ва супермаркетлар, кафе ва ресторанлар бўлди. Акция давомида банк мижозлари деярли 9 миллиард сўмлик кешбек олишди.
— Бу натижалар рақамли ҳамён эндиликда шунчаки технологик янгилик сифатида қабул қилинмаётганини кўрсатади. Бугунги кунда мижозлар учун нафақат банк ҳисобварағи ёки картасидан фойдаланиш имконияти, балки кундалик молиявий операцияларни имкон қадар тез, қулай ва хавфсиз амалга ошириш ҳам муҳим. Бу, айниқса, аҳолиси ёш ва рақамли иқтисодиёти жадал ривожланаётган Ўзбекистон каби мамлакатларда яққол намоён бўлмоқда. Банклар учун бу бир вақтнинг ўзида ҳам имконият, ҳам масъулиятдир: глобал тенденцияларга шунчаки эргашиш эмас, балки илғор халқаро тажрибаларни маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштириш муҳим, — деди Uzum Fintech бош директори Роман Лаврентьев.
Бугунги кунда рақамли ҳамёнлар дунёда тўловларни амалга оширишнинг асосий воситаларидан бирига айланмоқда. Global Payments Report 2026 маълумотларига кўра, 2025 йилда рақамли ҳамёнлар жаҳон миқёсидаги онлайн тўловлар қийматининг 56% ни, жисмоний савдо нуқталаридаги тўловларнинг эса 33% ни ташкил этган. Apple Pay хизмати ҳозирда дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакати ва ҳудудида мавжуд бўлиб, унинг банк инфратузилмасига интеграцияси тобора кенгайиб бормоқда.
Uzum картасини Apple Wallet'га бевосита Uzum Bank мобил иловаси ёки iPhone'даги Wallet иловаси орқали қўшиш мумкин. Карта қўшилгач, фойдаланувчилар контактсиз тўловларни қабул қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида iPhone ёки Apple Watch ёрдамида харидлар учун тўловни амалга оширишлари мумкин.
Ҳамкорлик асосида
