Бугунги кунда регулятив ҳисоботни тайёрлаш кўп босқичли жараён ҳисобланади. Банклар турли ахборот тизимларидан маълумот йиғади, ҳисоб-китобларни амалга оширади, кўрсаткичларни текширади ва Марказий банк учун ҳисобот шаклларини шакллантиради.
Янги модель эса банк ва регулятор ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ўзи тамойилини ўзгартиради. Марказий банк фақат якуний кўрсаткичларни олиш ўрнига, бевосита банкларнинг ҳисоб тизимларидан келадиган батафсилроқ маълумотлар билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Банклар учун бу шунчаки ҳисобот форматининг ўзгариши эмас. Мижозлар, ҳисобварақлар, кредитлар ва молиявий операциялар ҳақидаги маълумотлар кўпинча турли дастурий мажмуаларда сақланади. Уларни регуляторга тўғри узатиш учун маълумотларни бирлаштириш, маълумотномаларни мувофиқлаштириш, текширув механизмларини созлаш ва маълумотларни юклаб бериш жараёнларини автоматлаштириш зарур.
Шу билан бирга, одатий ҳисоботлар йўқолиб кетмайди. Банкларга аввалгидек ички ҳисоботлар, таҳлил ва назорат воситалари керак бўлади. Шу боис бир хил, текширилган маълумотлардан ҳам регулятор билан ишлашда, ҳам ички вазифаларда фойдаланиш мумкин бўлган тизимни йўлга қўйиш муҳим.
PHOENIX янги талабларга қандай тайёрланмоқда
PHOENIX компанияси регулятив ҳисоботлар билан ишлаш бўйича мавжуд ечимини Ўзбекистон бозорига мослаштирмоқда. Уни ривожлантиришда банк лойиҳаларини амалга оширишда тўпланган тажриба, маҳаллий регулятор талаблари ва Ўзбекистон банклари ахборот тизимларининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олинмоқда.
Маҳсулот регулятив маълумотлар билан ишлаш жараёнларини ягона технологик контурда бирлаштиришга мўлжалланган. Тизим:
- банкнинг ички манбаларидан маълумотларни олади;
- уларни зарур форматларга ўзгартиради;
- маълумотларнинг тўғрилигини текширади;
- регуляторга узатишга тайёрлайди.
Марказий банк талаблари ўзгарганда тизимни уларга мослаштириш имкониятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу банкларга мавжуд ҳисоб тизимларини доимий равишда қайта ишламасдан, маълумот алмашиш механизмларини ривожлантириб бориш имконини беради.
Нима учун тайёргарликни ҳозир бошлаш керак
РегТехга ўтиш банклардан нафақат маълумотларни юклаб беришни техник жиҳатдан созлашни, балки мавжуд IT-инфратузилмани таҳлил қилишни ҳам талаб этади. Маълумот манбаларини аниқлаш, маълумотлар сифатини текшириш ва ички тизимларнинг автоматлашган алмашинувга тайёрлигини баҳолаш зарур.
Бу ишни янги талаблар кучга киргунча кечиктириш хавфли: бир нечта банк тизимини интеграция қилиш, назорат тартибларини созлаш ва маълумот алмашинувини синовдан ўтказиш анча вақт талаб қилиши мумкин.
Ўзбекистон банклари учун РегТехнинг ривожланиши нафақат регулятив вазифа, балки маълумотлар билан ишлаш жараёнларини модернизация қилиш имконияти ҳамдир. PHOENIX тўпланган тажрибасидан фойдаланиб, ўз ечимини Марказий банк билан ўзаро ҳамкорликнинг янги моделига мослаштирмоқда ва ҳисобот тайёрлашдаги қўлда бажариладиган амалларни қисқартиришга кўмаклашмоқда.
Telegram: finistnews
E-mail: info@thephoenixsoft.com
Сайт: thephoenixsoft.com
Ҳамкорлик асосида
